2G, 3G, UMTS, HSDPA, HSPA+, DC-HSPA+ ва 4G (LTE) нима?

Симсиз алоқа ғояси олимлар орасида 20-аср бошларида кенг тарқала бошлаган. Аммо, DynaTac номли биринчи мобил телефон, АҚШнинг Моторола компанияси томонидан, фақатгина 1973 йилда омма эътиборига тақдим этилган. Ҳозирги кунда инсон ҳаётини симсиз алоқа теҳнологиясида ишловчи мобил телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Сўнги 35 йил мобайнида симсиз алоқа технологиясининг 4 авлоди ўзгарди ҳамда 4-авлод ўрнига 2020йилдан 5-авлод технологиялари киритилиши кутилмоқда. 

Биринчи авлод - 1G (1 Generation)

Биринчи технология алоқаси қуйидаги стандартларда ишлаган:
•  AMPS (Advanced Mobile Phone Service – илғор мобил телефон хизмати). АҚШ, Канада ва Австралияда фойдаланилган;
•  TACS (Total Access Communications System - умумий маълумот алмашиш тизими) Асосан Европа давлатларида фойдаланилган;
•  NMT (Nordic Mobile Telephone – шимол мобил телефони). Скандинавия давлатларида қўлланилган.
•  TZ-801 (TZ-802,TZ-803), Японияда қўлланилган.

Иккинчи авлод - 2G

1989 йили Европа телекоммуникациялар стандартлари институти иккинчи авлод технологияларини яратиш билан шуғиллана бошлади. Иккинчи авлод технологиялари GSM аббревиатураси (Global System for Mobile Communications) билан атала бошлади, яъни мобил телекоммуникацияларнинг глобал тизими. 1991 йилдан илк бор, иккинчи авлод мобил қурилмалари оммага тақдим этилди. Иккинчи авлод техлогияларининг биринчисидан асосий фарқи маълумотларни рақамли усулда узатилиши эди. Рақамли маълумот узатиш қисқа хабарлар хизматини(SMS - Short message service) яратиш имкониятини берди. Кейинчалик WAP протоколи (Wireless Application Protocol - симсиз маълумот алмашиш протоколи) мобил қурилмаларига интернетга уланиш имкониятини берди. Иккинчи авлод техноголияларида маълумот узатиш тезлиги 19,5 кбит/с бўлган.

Кейинчалик 2G технологиясига бўлган талаб ошиши билан 2,5G ва 2,7G технологиялари ривожланишига сабаб бўлди ва кейинги авлод техноголияси яратилишига замин яратди. 2,5G технологияси GPRS (General Packet Radio Service - умумий фойдаланишнинг пакетли радиохизмати) деб номланди ва 80 кбит/с  тезликда маълумот алмашиш имкониятини берди. 2,7G авлод технологиясини EDGE (EGPRS) (Enhanced Data rates for GSM Evolution) номини олди  ва  тезлиги 150 кБит/сониягача етиши мумкин.

Учинчи авлод авлод - 3G

2000 йилдан бошлаб учинчи авлод техноголияларини ривожлантириш устида кенг миқёсда ишлар олиб борилди. Ўша вақтларда ишлаб чиқарилган технология CDMA (Code Division Multiple Access) технологиясига асосланган эди. Учинчи авлод технологияси 5 стандартни ўз ичига олади: UMTS/WCDMA, CDMA2000/IMT-MC, TD-CDMA/TD-SCDMA, DECT ва UWC-136. Уларнинг ичида энг кенг тарқалганлари UMTS/WCDMA ва CDMA2000/IMT-MC ҳисобланади. Ўзбекистонда UMTS/WCDMA кенг фойдаланилгани туфайли ушбу технология турлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз:

UMTS

UMTS (Universal Mobile Telecommunications System – мобил телекоммуникацияларнинг универсал тизими) – 3Gни жорий этиш учун яратилган технология. Частоталар диапазони 2110-2200 МГц. UMTS стандартида интернет тезлиги 2 Мбит/с ташкил этади.

HSPA+

HSPA+ – стандарти HSDPA стандартига асосланади,Ушбу режимда 3G тезлиги 21 Мбит/сониягача етиши мумкин. Ушбу технологияни яна 3,5G ҳам деб номланади.

DC-HSPA+

DC-HSPA+  - бу энг тез 3G  Интернетни тақдим эта оладиган стандартдир, DC-HSPA+ стандартида тезлик 42,2 Мбит/сгача етиши мумкин.  Уни шунингдай 3.75G ҳам аташади.

Тўртинчи авлод - 4G

Ўзини тўлиғича кўрсата олмаган 3G ўрнини замон талабларига жавоб берувчи 4G эгаллади. 4G интернет сифати ва тезлигига бўлган талабни янги даражага олиб чиқди. Hewlett-Packard ва NTT DoCoMo изланишлари натижаси  LTE ва WiMax. стандартлари бўлди. 

• WiMAX стандарти 2001 йили WiMAX Forum томонидан чиқарилган, ушбу ташкилот тузилмасига қуйидаги йирик ишлаб чиқарувчилар киради: Samsung, Huawei Technologies, Intel ва бошқалар. Назарий жихатдан WiMAX - Wi-Fi стандартининг асосида яратилган ҳисобланади. WiMAX биринчи бўлиб Канадада 2005 йили ишга туширилган.

• LTE стандарти (Long-Term Evolution — Узоқ муддатли ривожланиш стандарти) назарий жихатдан GSM/UMTS технологиясининг ривожлантирилган тури ҳисобланади. LTE-тармоғнинг назарий максимал тезлиги 326.4 Мбит/с ташкил этади. 

Поделиться:

Комментарии 0

Введите имя
Введите комментарий
46 + ? = 50
Введите капчу
Категории Избранное Меню Корзина
Вверх Топ рейтинг www.uz